ПОЙТАХТИМИЗДА “ИННОПРОМ 2021” КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бугун пойтахтимиз Тошкентда “Иннопром. Йирик саноат ҳафталиги” ўз ишини бошлади. “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси дунё миқёсида 10 йиллик тажрибага эга бўлган Россиянинг энг йирик саноат кўргазмаси ҳисобланади. “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида ўтаётган мазкур кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Германия, Франция, Чехия каби ўнга яқин давлатлардан 300 дан зиёд йирик саноат компаниялари иштирок этмоқда. Кўргазмада тарнспорт ва энергетика машинасозлиги, саноат шаҳарлари учун технологиялар, тиббиёт асбоб-ускуналари ва фармацевтика, металлургия ва материаллар, пластмасса ва каучуклар намойиш этилмоқда.

Мамлакат тараққиётининг асосий омили бўлган саноатни ривожлантириш соҳасида давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболдаги янги-янги имкониятларни аниқлаш мақсадида ўтказилаётган кўргазма иштирокчилари бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар кўламидан ҳайратга тушиб, юртимизнинг имкониятлари нечоғли кенг эканлигини эътироф этишди.

Мазкур нуфузли кўргазмада Фармацевтика агентлиги директори, партиямиз фаоли Сардор Кариев ҳам иштирок этишяпти. Агентлик ҳамда уюшма томонидан юртимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт асбоб-ускуналар кўзгазма иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Ўзбекистон биз учун муҳим савдо ва иқтисодий ҳамкор бўлибгина қолмай, Россия компаниялар билан турли иқтисодий соҳаларда йирик лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириб келаётган муҳим стратегик ҳамкоримиз ҳисобланади. Бу борадаги шерикчилик янада ривожлантрилади.

Ўзбекистонда ўтаётган йирик саноат ҳафталигида 300 та Россия компанияларининг иштирок этишининг ўзи, “Россияда ишлаб чикарилган” тамғаси – олий сифат ва очиқ ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигимизни яна бир бор исботлайди, – деди Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров.

Кўргазманинг биринчи куни жуда самарали, ишчанлик руҳида ўтди. Томонлар учун манфаатли бўлган кўплаб шартномалар имзоланди.

Кўргазма доирасида яна россиялик губернаторлар ҳамда ўзбекистонлик хокимлар иштирокида Россия-Ўзбекистон халқаро форуми ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда.